Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий барқарорлик бўйича йиғилиш ўтказди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganШавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Жумладан, давлатимиз раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.
“Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли”, - деди Президент.
Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 414


