Рамазон ойидаги хатми Қуръон тақсимоти белгиланди

Foto31-mart, 2022, 11:021 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

🌙 Рамазон ойидаги хатми Қуръоннинг кунлик тақсимоти белгиланди. Рамазон ойи қачондан бошланади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 1443/2022 йил Рамазон ойида Тошкент шаҳри масжидларида таровиҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръоннинг кунлик тақсимоти белгиланди. Унга кўра, хатми Қуръон рўзанинг биринчи кунидан бошлаб, 27 сана – Қадр кечасида якунланиши мўлжалланмоқда.

Жадвалда таровиҳ намозларини 1 апрелдан бошлаш режалаштирилаётганини кўриш мумкин. Демак, катта эҳтимол билан Рамазон ойи 2 апрель санасидан бошланиши мумкин. Яна ҳам бу ой кўринишига боғлиқ.

Ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган ва улар ой киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб боришмоқда. Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1173
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek