Масжидларда Рамазон ва Таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Масжидларда Рамазон ойи ва Таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.
✅ Шу муносабат билан, жорий йил 10 апрель - шанба куни масжидларда “Озодалик куни” ўтказилади.
✅ Коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади.
✅ Жумладан:
➖ намозхонлар тиббий ниқобда бўлиши;
➖ оралиқ масофани (2м) сақлаш;
➖ ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш;
➖ антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.
👉 @xushnudbek 👈




