Тошкентнинг уч туманида мактаблар анъанавий таълимга қайтади

Matn31-mart, 2021, 20:311 daqiqa0 koʻrish

1 апрелдан Юнусобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги мактабларда анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан уюштирилган брифингда шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳроржон Султонов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари ортгани сабабли шу йил 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактаблари бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилган эди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek