Мактабларда янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланади
Xushnudbek.uzVideo3 daqiqa0Мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади, гибрид таълим бўлмайди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қилди.
Фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин:
1. Ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар учун;
2. Ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида COVID аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактаблар учун;
3. Вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари учун.
Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида бериб борилади.
👉 @xushnudbek 👈




