Ташаббусли бюджетда овоз бериш муддати узайтирилди
Video31-mart, 2022, 09:341 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз бериш муддати 1 кунга узайтирилди
Кеча "Ochiq budjet" портали фаолиятида айрим носозликлар кузатилган, бу ҳақда кўплаб обуначиларимиз ҳам бизга маълум қилишди. Молия вазирлиги билан боғланиб, масалага ойдинлик киритдик.
Мазкур ҳолат натижаларга салбий таъсир кўрсатмаслиги, барчага тенг имконият бериш мақсадида техник носозликни бартараф этиш учун кетган вақтга мутаносиб равишда овоз бериш муддатига 1 кун қўшилди ҳамда 1 апрель 23:59 гача узайтирилганини маълум қилишди.
Барча фаол фуқароларга омад тилаймиз.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 490



