Ташаббускор бюджет элчилари танлови ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон тарихидаги илк «Ташаббускор бюджет элчилари» маълум бўлди
Молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет» тизимида талабалар ўртасида танлов эълон қилганди. Унга кўра, ташаббуси ўз ҳудудида ғолиб бўлган ва энг кўп овоз олган 50 нафар талабага «Ташаббускор бюджет элчиси» махсус унвони берилиб, ноутбук, планшет, e-book қурилмаси, smart watch ва қулоқчин билан тақдирланиши айтилганди.
Бугун ушбу танлов ғолиблари эълон қилинди.
Қуйидаги талабалар ноутбук соҳибига айланишди:
1) Асадулла Ортиқов, Термиз давлат университети (11 035 та овоз);
2) Диёрбек Маматқулов, Тошкент давлат юридик университети (10 167 та овоз);
3) Эмомали Ҳамроқулов, Денов жамоат саломатлик техникуми (9 908 та овоз);
4) Бойбек Сулаймонов, Тошкент давлат транспорт университети (6 651 та овоз);
5) Дониёрбек Назиржонов, Фарғона политехника институти (5 762 та овоз).
Тўлиқ рўйхат бу ерда. Бу ерда эса ғолиб талабалар ҳақида тайёрланган онлайн журнал.
Барча ғолибларни табриклайман! Фаоллигингиз учун раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 461


