MetsenatUz таълим гранти учун аризаларни кўриб чиқиш бошланди

Foto2-noyabr, 2021, 10:371 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Аризаларни кўриб чиқиш бошланди

Хабарингиз бўлса керак, MetsenatUz лойиҳаси доирасида талабалар учун жами 105 млн сўмлик таълим гранти эълон қилган эдик. Грантга жами 743 та ариза келиб тушди. Бу албатта кичкина рақам эмас. Муносиб ғолибларни аниқлаш учун аризаларни битталаб кўриб чиқишни бошладик, бу бироз вақт олади, тўғри тушунишингизни илтимос қиламан.

Афсуски биз фақат имконият доирасида атига 35 нафар талабага 3 млн сўмдан грант ажрата оламиз холос. Лекин умид қиламанки, бошқа ҳомийлар, саховатпеша тадбиркорлар, бағрикенг инсонлар ҳам қараб туришмайди. Улар ҳам эҳтиёжманд ва муҳтож талабаларга имконияти доирасида ўзларининг ёрдам қўлларини чўзишади. Тома-тома кўл бўлур дегани, бежиз эмас.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek