MetsenatUz лойиҳаси ғолибларига пул ўтказиш бошланди
MetsenatUz лойиҳаси доирасида ғолибларга пул ўтказиш ишлари бошланди
Аввал хабар берганимиздек, талабалар учун эълон қилинган таълим грантида 25 нафар ғолиблар танлаб олинди. Улар билан боғланиб, тегишли шартнома маълумотларини олиб, ҳар бирига 3 млн сўмдан, жами 75 млн сўм пул ўтказиш ишлари бошланди.
Грантда қатнашган 750 нафарга яқин талабаларнинг барчасига ишонч учун раҳмат. Албатта, биз барча талабгорларнинг контрактига тўлов ўтказиб бера олмадик, ҳозирча бироз имкониятларимиз чекланган. Аммо шундай бўлса-да, ариза юборганлар орасидан яна 200 нафарга яқин эҳтиёжманд талабаларнинг тўлов-контрактига «Талабага мадад» лойиҳаси орқали моддий кўмак олиб беришга ёрдамлашяпмиз. Бунда бизга Ёшлар ишлари агентлиги катта ёрдам бермоқда.
Шунингдек, тез орада MetsenatUz лойиҳаси доирасида янги бир йўналишни ишга туширмоқчимиз. Аниқроғи эҳтиёжманд талабаларга ўз шахсий маблағлари ҳисобидан ёрдам беришни истаганларни бирлаштирадиган "Меценатлар клуби" ташкил қилиш ниятимиз бор. Тез орада бу ҳақида батафсил маълумот берамиз.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2


