Таълим грантлари бўйича тўловлар амалга оширилди
Эълон қилинган таълим грантлари бўйича маълумот
Хабарингиз бор, аввалроқ ўзим таҳсил олган, илм ўрганган Тошкент давлат юридик университетининг 30 йиллиги муносабати билан 10 нафар талабанинг контрактига 3 млн сўмдан, жами 30 млн сўм меценатлик ёрдами беришимизни маълум қилгандим.
Бугун шу грант доирасида 81 нафар талабгор орасидан танлаб олинган ТДЮУнинг 10 нафар талабасига ваъда қилинган тўловлар ўтказиб берилди.
Шунингдек, MetsenatUz лойиҳаси доирасида жами 105 млн сўмлик таълим гранти эълон қилгандик. Бу грантга 750 га яқин ариза келиб тушган. Ҳозирда талабгорларни саралаш босқичи деярли якунланиб қолди. Худо хоҳласа, 1-2 кун ичида яна 25 нафар талабага контракти учун ваъда қилинган 3 млн сўмдан тўловни ўтказиб берамиз.
Бундан ташқари ариза юборган 750 нафар талабгор орасидан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилинган “Талабага мадад” лойиҳаси тоифасига тўғри келадиган талабаларга ҳужжат топширишда амалий маслаҳатлар бериб, ушбу лойиҳа доирасида ҳам контракти учун тўлов олишларига ёрдамлашишга ҳаракат қиляпмиз.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



