203 nafar талабага таълим гранти ажратилди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
👏«Ёшлар таълим гранти» доирасида 203 нафар талабага 475 млн сўмлик контракт тўлаб берилди
Metsenat.uz лойиҳаси доирасида эълон қилинган «Ёшлар таълим гранти»да 203 нафар талабанинг шартнома маблағларининг 50%игача қисми тўлаб берилди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги хабар бермоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Меҳрли қўллар хайрия ташкилоти ҳамкорликда эълон қилган грантда 1570 та аризалар келиб тушганди. Ҳар бир ариза ишчи гуруҳ томонидан синчиклаб кўриб чиқилди. Бу албатта катта меҳнат ҳамда вақтни талаб этди.
Талабгорлар орасидан энг муносиб дея топилган 203 нафар талабаларга жами 475 млн 834 минг сўм миқдоридаги маблағ тўлов-контрактини тўлаш учун беғараз ўтказиб берилди.
Ғолибларнинг:
- 36 нафари чин етим;
- 3 нафари ногирон;
- 11 нафари меҳрибонлик уйи битирувчилари;
- 153 нафар боқувчисини йўқотган шахслардир.
Барча ғолибларни келажакда етук кадр бўлиб, юртимиз ривожига ҳисса қўшишига ишонч билдирамиз.
👉 @xushnudbek 👈



