Коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш тартиби
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganКоронавирусга қарши бустер (қўшимча) доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади
Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланиши мумкин. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
❓Хўш, бустер доза нима?
✅ Бустер доза — тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган вакцина дозаларидир.
❓У билан эмлаш қандай амалга оширилади?
✅ Бустер доза билан тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли вакиллари эмланиши мумкин.
❓Бустер доза тури аввал олинган вакцина билан бир хил бўлиши керакми?
✅ Эмлаш пунктида бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.
❓Уни қаердан олиш мумкин?
✅ Бустер доза олмоқчи бўлган фуқаролар республиканинг барча даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида эмланишлари мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 25





