Заправкалардаги навбатлар ва газ муаммоси ҳақида шеър
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlanganЎзгарган шеър
Юқоридаги постни 2021 йил 11 январь куни ёзган эканман.
Мана бу видео эса шу кунларда олингани айтилмоқда.
Ҳамид Олимжоннинг шеърини сал ўзгартириш керак, менимча:
Навбат гуллаганда
Заправкалар олдида тўп-тўп,
Одам навбат кутиб тунади…
Ҳар қишда шу бўлар такрор,
Ҳар қишимиз шундай ўтади.
Қанча тиришсак ҳам у беор,
Масъуллар бизни алдаб кетади.
Майли, деймиз ва қилмаймиз ғаш,
Хаёлимиз гулга ўраймиз.
Ҳар қишларга чиққанда яккаш,
Газимиз борми, дея сўраймиз.
Юзларимиз силаб, сийпалаб,
Газинг бор, деб эсади еллар.
Қалбимизни тирнаб, тимдалаб,
Газинг бор, деб қушлар чийиллар.
Ҳамма нарса бизга қаршидек,
Ҳар ташкилот менга сўйлар роз.
Мен қўйганда ТВлар тўлар,
Фақат бахтни мақтаган овоз:
“Мана сенга олам-олам газ,
Газ балонга сиққанича ол.
Бунда толе ҳар нарсадан мўл,
То ўлгунча шу ўлкада қол.
Умрида ҳеч газ кўрмай, йиғлаб,
Ўтганларнинг ҳаққи ҳам сенда,
Ҳар қишларни йиғлаб, қаршилаб
Кетганларнинг ҳаққи ҳам сенда…”
Заправкалар олдида тўп-тўп,
Одам навбат кутиб тунади…
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 4



