Ёджу техника институти 100 нафар талабага грант ажратди

Foto20-noyabr, 2021, 16:011 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти 2021-2022 ўқув йили учун 100га яқин иқтидорли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабага таълим гранти ажратди

Ҳар йили Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ёшларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш, билимли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим гранти ажратади. Таълим гранти квотаси ҳам йилдан йилга ошиб боради. Масалан, ўтган йили 35 нафар иқтидорли талаба грант соҳиби бўлган бўлса, бу йил уларнинг сони 100 тага етди. Куни кеча саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган талабаларга тантанали равишда сертификатлар тақдим этилди.

Ғолиблар институтнинг муҳандислик, бизнес ва молия, санъат, тиббиёт ҳамда таълим мактаблари таркибига кирувчи йўналишларнинг 2-, 3-, 4-курс талабалари ҳисобланади.

www.ytit.uz
®️

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek