Шаҳодатномадаги баҳолар ОТМга кириш баллига қўшилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 696-сонли қарори биринчи саҳифаси
Вазирлар Маҳкамаси қарорининг иккинчи саҳифаси, баҳоларни ҳисоблаш тартиби
Вазирлар Маҳкамаси қарорининг имзоланган сўнгги саҳифаси

2023 йилдан бошлаб битирувчиларнинг шаҳодатномадаги ўртача баҳоси тестда олган балига қўшилади

06.11.2020 йилдаги Президент фармонида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб, лицей ва касб-ҳунар таълими муассалари битирувчиларининг шаҳодатномаси (дипломга илова)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичини киритиш ва бу кўрсаткични ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олиш белгиланганди.

Ҳукуматнинг бугунги қарори билан ушбу тартибнинг Низоми тасдиқланди.

Мактаб битирувчиларининг 6-11-синфлардаги, касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг 6-9-синф ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини фанлар сонига бўлиш орқали ўртача кўрсаткич чиқарилади.

Ўртача кўрсаткич 3, 4 ёки 5 баҳо чиқади. Ва мана шу баҳо тест(ижодий имтиҳон)да абитуриент тўплаган баллга қўшилади. Масалан, абитуриент 130 балл олса, мактабда ўртача 4 баҳога ўқиган бўлса, жами 134 балл бўлади. 5 га ўқиган бўлса, 135 балл бўлади.

Бу тартиб 2023 йилги кириш имтиҳонларидан бошланади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 4
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek