Inkuzart томонидан чизилган янги граффити ўчириб ташланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Девордаги ўчириб ташланган граффити излари
Автосалондаги навбатлар тасвирланган граффити
Оқ бўёқ билан бўяб ташланган девор

Кўплаб ижтимоий масалаларда ўзининг ажойиб санъат асарлари билан танилган стрит-арт рассоми Inkuzart бензин нархининг кескин кўтарилиши мавзусида Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шохобчаси олдидаги деворга граффити чизди. Аммо бу граффити қисқа фурсатларда тезда девордан ўчирилди.

Унинг ўтган галги Ўзбекистонда автомобилларга узундан-узун навбатлар ҳақидаги граффитиси ҳам ўчирилган эди.

Менимча, барча луғатлардан «муаммо» сўзини ўчириш ҳамда аҳоли орасида муомаладан бутунлай чиқариш тўғрисида қонун қабул қилиш керак. Шунда Ўзбекистонда ўз-ўзидан бирорта муаммо қолмас, барчаси ўз ечимини топар эди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek