Тошкентда 3 сотих ер 10 баравар қимматга сотилди

Matn19-iyul, 2022, 12:001 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Тошкент шаҳрида 3 сотих ер 10 баравар қимматга сотилди

Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 йилдаги 71-сон қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши белгиланди. Айни пайтда Республика бўйича тадбиркорлик йўналишида фойдаланиш мумкин бўлган 32 мингдан ортиқ ер участкалари "E-auksion" платформасига жойлаштирилган.

Бугун, 19 июль куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич нархи 277 млн сўм бўлган 3,04 сотих ер участкаси учун қизғин аукцион ўтди. 20 дан ортиқ иштирокчи ўртасида ўтказилган савдода ушбу ер участкаси 2,8 млрд сўмга сотилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги маҳалласи ҳудудидан савдога чиқарилган 0,5 сотих ер участкаси учун 12 нафар иштирокчи ўртасида қизғин савдо бўлди. Бошланғич нархи 72,3 млн сўм бўлган ер участкаси учун 708 млн сўмга сотилди.

Онлайн-аукционларни кузатиб бориш учун:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek