Геология қўмитаси биноси 124,7 млрд сўмга сотилди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Аукционда 1 гектар ери бўлган давлат активи 125 млрд сўмга сотилди
"Е-auksion" платформасидаги савдолар кузатиб борилса, сўнгги пайтларда айрим йирик давлат объектлари катта суммада сотилмоқда. Масалан, яқиндагина 208 млрд сўмга сотилган давлат мулки бунга мисол бўла олади.
Бугун бўлиб ўтган савдода бошланғич нархи 75,6 млрд сўм бўлган Геология давлат қўмитасининг биноси ва ер майдони 124,7 млрд сўмга сотилибди.
Савдо 1 соатдан ортиқ вақт давом этган. 5 нафар талабгор ўртасида ўтган савдода 1,3 гектар ер майдонига эга бўлган мулк 49 млрд сўм қимматроққа сотилган.
Ғолиб "XAMKOR INSHAAT" МЧЖ. Ушбу фирма таъсисчилари сифатида Кипрда рўйхатда олинган HIMEND LIMITED компанияси (48% улуш) ва ўзбекистонлик уч нафар жисмоний шахс кўрсатиб ўтилган.
Қизиқ томони, худди шу компания ўтган йил октябр ойида Геология қўмитасига қарашли, қўмита биноси яқинида жойлашган «Минерал ресурслар институти» давлат муассаси биносини 71,6 млрд сўмга сотиб олган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 426




