OLX orqali savdo qilishda firibgarlardan ehtiyot bo'ling
Xushnudbek.uzAlbom5 daqiqa0tahrirlangan
‼️Фирибгарларга алданманг: OLXдан нарса сотаётганда эҳтиёт бўлинг
Бугунги кунда энг кенг тарқалган фирибгарлик турларидан бири шу. Мабодо интернетда бирор буюм сотиш учун эълон берсангиз, катта эҳтимол билан фирибгарлар қармоғига тушишингиз мумкин.
Фирибгарлар сизга Телеграмдан ёзиб, маҳсулот ёққанини, лекин ўзи ҳозир бошқа жойдалиги, ҳозирча закалат бериб туришини, маҳсулотни 1-2 кунда кўришиб, олиб кетишини айтади. Сизга ҳам бу маъқул келади. Шундан сўнг у сизга нотаниш сайтга ҳавола (линк) юборади ва “мана, пул ўтказдим, оволинг” дейди. Сайт манзили Click, Payme ёки Olx сайтлари номига ўхшаш бўлади. Сиз ўша сайтга кириб, пластик рақамингиз, амал қилиш муддати ва SMS-кодни киритасиз, қарабсизки бор пулингиздан айриласиз.
Илтимос, бунчалик содда бўлманг.
Интернетдаги бошқа фирибгарликлар ҳақида маълумот:
➖Ёш боласи борларга пул бериляпти
➖Click’дан безовта қиляпмиз, пластигингизни бузмоқчи бўлишяпти
➖Хориждаги қариндошингиз катта мерос қолдирди
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 675




