Арзон телефон сотиш баҳонасидаги фирибгарлик
Manba:Xushnudbek.uz
«Лох»га айланманг!
Арзон телефон сотаман, деб одамларни кўп алдашмоқда.
Бу қандай бўлади?
1️⃣ iPhone, Samsung телефонларини арзонга сотамиз, чунки булар божхонада мусодара қилинган, дейишади ва бозордан анча арзон нарх айтишади;
2️⃣ Сиз дастлаб ишонмайсиз, аммо улар пулини телефон қўлингизга боргач берасиз, унгача 1 сўм ҳам керакмас дейди. Оҳ, қандай инсофли одамлар экан-а!
3️⃣ Фақат такси-доставка учун 10 минг сўм тўлашингиз керак, дейишади. Ҳа, 10 минг нима бўпти, тўлайман. Алдансам ҳам "жалкомас";
4️⃣ Сизга алламбало линк бериб, шу ердан 10 минг сўм тўланг, бошқа пул керакмас, дейишади. Ўша линкка кириб, карта номери, амал қилиш муддати ва телефонга келган СМС-кодни киритасиз🤦♂️ТАМОМ!
😝Қарабсизки, пластикдаги барча пулларни ўғирлашади. Пул бўлмаса, аввал номингиздан онлайн қарз олиб, сўнг ечиб олишади.
❌SMS-кодни бегонага айтманг🙊
Барака топгурлар, текин ва арзон нарсаларга ўч бўлаверманглар. Сизни "лох" қилишларига йўл қўйманг. Дўстларингизга ҳам юборинг, улар ҳам алданмасин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1476

