Арзон телефон сотиш баҳонасидаги фирибгарлик схемаси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Фирибгар ва жабрланувчи ўртасидаги Telegram ёзишмалари акс этган скриншотлар тўплами

«Лох»га айланманг!
#firibgar

Арзон телефон сотаман, деб одамларни кўп алдашмоқда.

Бу қандай бўлади?

1️⃣ iPhone, Samsung телефонларини арзонга сотамиз, чунки булар божхонада мусодара қилинган, дейишади ва бозордан анча арзон нарх айтишади;

2️⃣ Сиз дастлаб ишонмайсиз, аммо улар пулини телефон қўлингизга боргач берасиз, унгача 1 сўм ҳам керакмас дейди. Оҳ, қандай инсофли одамлар экан-а!

3️⃣ Фақат такси-доставка учун 10 минг сўм тўлашингиз керак, дейишади. Ҳа, 10 минг нима бўпти, тўлайман. Алдансам ҳам "жалкомас";

4️⃣ Сизга алламбало линк бериб, шу ердан 10 минг сўм тўланг, бошқа пул керакмас, дейишади. Ўша линкка кириб, карта номери, амал қилиш муддати ва телефонга келган СМС-кодни киритасиз🤦‍♂️ТАМОМ!

😝Қарабсизки, пластикдаги барча пулларни ўғирлашади. Пул бўлмаса, аввал номингиздан онлайн қарз олиб, сўнг ечиб олишади.

❌SMS-кодни бегонага айтманг🙊

Барака топгурлар, текин ва арзон нарсаларга ўч бўлаверманглар. Сизни "лох" қилишларига йўл қўйманг. Дўстларингизга ҳам юборинг, улар ҳам алданмасин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 4439
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek