Coca-Cola номидан тарқатилаётган сохта хабарлардан огоҳлантириш

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Coca-Cola номидан бепул совғалар, телефон ва автомобиль ваъда қилинган фирибгарлик хабарининг скриншоти

❗️Coca-cola ҳеч кимга бепул совға тарқатмаяпти — навбатдаги фирибгарлик
#firibgar

Текин совға ёки осмондан тушадиган пул одамзот кўзини шунчалар кўр қилар эканки, миллион марта огоҳлантирганингизга қарамасдан, туппа-тузук ўқимишли, эс-ҳуши жойида одамлар ҳам фирибгарларнинг навбатдаги қурбонига айланишмоқда. Товбааа, деб ёқангни ушлайсан.

Текинхўрликка ўчлик хислати нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсониятда кенг тарқалган касалликдир. Шу сабабли ҳам фирибгарларнинг доим ошиғи олчи, уларга ҳар доим “клиент” бор.

Шу кунларда Телеграмда Coca-cola номидан сохта хабар тарқаляпти. Гўёки номаълум ва алламбало манзилдаги сайтга кириб, айрим шартларни бажарсангиз, сизга минглаб совғалардан бирини текинга беришармиш. Фирибгарлар матнга “автомобиль” деган сўзни ҳам қўшишибди, оҳ-оҳ, ўзбекистонликларни лох қилиш учун бундан бошқа сеҳрли сўз бормикин?

Хуллас, Худо хайрингизни берсин, бунақа ёлғонларга ишонманг. Шубҳали сайтларга кирманг, бегона жойларда шахсий маълумотингизни, айниқса пластик карта маълумотларини қолдирманг. Фирибгарларнинг бунақа хабарини дарров ҳовлиқиб, бошқаларга ҳам тарқатманг.

Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади. Наҳотки шуни тушуниш қийин бўлса? Яна қанча пайт лох бўлиб ўтмоқчисиз?

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek