Фирибгарларнинг текин пул ҳақидаги ёлғонларидан огоҳ бўлинг
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan

Сизга ҳеч ким текин пул тарқатмаяпти, Сиз ҳеч қанақа акцияда ғолиб бўлганингиз йўқ
#firibgar
Телеграмда доимгидек текин пул шайдоларини алдаш учун ёлғонлар тарқатилмоқда. Бу энди тўхтамайди, давом этаверади. Минг марта огоҳлантирилса ҳам, барибир кимдир фирибгарларга алданаверади.
Масалан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” номи остида очилган сохта аккаунт 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 000 сўмдан бир марталик тўлов тўланаётгани ҳақида ёлғон маълумот айтмоқда. Бунга ўхшаш хабарлар жуда кўп, сумма турлича бўлиши мумкин, балки 500 минг сўм, балки 900 минг сўм.
❗️Асосий мақсад бунга ишониб, текин пул олмоқчи бўлганларнинг пластик маълумотларига, телефонга борадиган SMS-кодга эга чиқиш ва пластикдан барча пулларни ечиб олиш.
Шунингдек, ҳалигача Click компанияси акция ўтказди, сиз унда ғолиб бўлдингиз, деган ёлғонни тарқатишади ва умрида Click ишлатиб кўрмаган баъзи одамлар ҳам бунга ишониб қолади.
Хуллас, яна ва яна такрорлаймиз — фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг. Текин пул, ғойибдан келган соврин ва ютуқларга ишониб қолаверманг. Сизни “лох” қилишларига йўл қўйманг.
👉 @xushnudbek 👈





