ИИО ходимлари фарзандлари учун квоталар тақсимланди

Hujjat11-iyul, 2022, 10:002 daqiqa0 koʻrish

Ichki ishlar vazirligi - 2022.pdf

PDF · 225 KB

Yuklab olish

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун қўшимча 5%ли давлат гранти асосидаги квота тақсимоти
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг баёни билан ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун қўшимча беш фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

✅ Унга кўра, Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун республика бўйича жами 1 587 та қўшимча квота ажратилди.

❗️ЭСЛАТМА: мазкур имтиёзли квота фақат биринчи йўналиш учун амал қилади. Иккинчи, учинчи ва ҳ.к. йўналишларга тааллуқли эмас. Лекин улар ҳам бешта йўналиш танлай олишади, фақат имтиёзли квотага кира олмай қолганда, ўз бали билан эл қатори умумий квотада курашади.

❓Бу ерда фақат ОТМ номи бор экан, лекин йўналишлар йўқ-ку?

Имтиёзли квота йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар кесимида берилган. Бу қандай бўлади?

Масалан, ТАТУда ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун 31 та квота ажратилган. Айтайлик, 100 нафар худди шу тоифадаги абитуриент ТАТУни биринчи йўналиш сифатида танлади. Улар турли йўналишларни танлашган, кимдир киберхавфсизлик, рақамли иқтисодиёт, кимдир сунъий интеллект ва ҳ.к.

Йўналишидан қатъи назар, мана шу 100 нафар ИИО ходимларининг фарзандлари тўплаган баллар орасидаги энг юқори балл олган 31 нафар абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга давлат гранти асосида қўшимча квотага ўқишга киради. Қолган 69 нафар абитуриент эса ўзи тўплаган бали бўйича умумий тартибда барча билан беллашади. Бали етса, улар ҳам грант ёки контрактга киришлари мумкин.

❓ИИО ходимлари фарзандларига балл қўшиб бериладими?

Йўқ, ҳеч қанақа балл қўшиб берилмайди. Улар ўзлари тўплаган балл билан беллашади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek