Жадидлар рукни остида янги китоблар тўплами нашр этилди
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzАсосан интервью жанридаги “Улар” лойиҳаси ижодкорлари янгича ишга қўл урибди. Улар “Жадидлар” номли илк ҳужжатли фильмини ишлабди. Маърифатпарвар жадид боболар…Бугунги жадидлар мавзусини давом эттирамиз.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маърифатпарвар жадидларнинг илмий меросини оммалаштириш мақсадида “Жадидлар” рукни остида китоблар тўплами нашр этилибди.
Мазкур тўпламда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Исҳоқхон тўра Ибрат, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Ғулом Зафарий каби маърифатпарвар жадидларнинг ҳаёти ва ижоди, асарларининг қисқача таҳлили, эътирофи, ҳикматли сўзлари ва бошқа жиҳатлари ўрин олган.
Ҳар бир китобни тайёрланишида жадидлар фаолияти бўйича илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар жалб қилинибди. Китоблар тўплами 23 минг нусхада чоп этилди.
👉 @xushnudbek 👈


