Самарқандда VI Халқаро Конгресс бўлиб ўтмоқда

Foto24-iyul, 2022, 14:401 daqiqa0 koʻrish

Халқаро конгресс 300га яқин олимларни Самарқанд бағрига жамлади

Самарқандда Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VI Халқаро Конгреси бўлиб ўтмоқда.

Бу йилги конгресс китоб тақдимотларига бой бўлгани билан ажралиб туради. Ўзбекистон маданий меросини оммалаштиришни мақсад қилган Бутунжаҳон жамияти "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" китоб-албомининг яна янги 10 жилдининг тақдимотини ўтказди. Тўплам умумий 60 жилдга етди. Шунингдек, конгресс доирасида Хўжа Яссавийнинг туркий тилли халқларнинг энг машҳур асари “Девони ҳикмат”, "Турклар Қуръони" деб номланган китоб тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди.

Маълумот учун, конгресс ишида 300га яқин дунёга машҳур шарқшунос олимлар, 5 та халқаро ташкилот президентлари, 34 давлатдан музей ва кутубхоналар директорлари, Фанлар академиялари президентлари, профессорлар, санъатшунослар, таҳлилчилар ва миллий фанлар вакиллари иштирок этмоқда.

Конгресс 24 июлгача давом этади. Бош ҳомий-ташилотчи "Eriell Group" компанияси.
®️

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek