Internetdagi firibgarlardan ehtiyot bo'ling

Albom16-sentabr, 2021, 19:452 daqiqa0 koʻrish

❗️Фирибгарларга алданиб қолманг. Сизга ҳеч ким ўзидан-ўзи пул бермайди

Интернетда 2 та тоифа одамлар кўп:

Биринчиси — содда одамлар. Улар интернет ҳақида етарли билимларга эга бўлмайди, барча технологияларни яхши фарқлай олмайди.

Иккинчиси — фирибгарлар. Содда одамлар кўп жойда ноинсоф ва пасткаш инсонлар ҳам кўп бўлади, албатта.

Яқинда фирибгарлар Uzbekistan Invest деган лойиҳага асос солиб, “текин пул берамиз”, деб uz24-invest-space сайт очибди. Шунчаки карта рақамингизни айтсангиз бўлди, биз сизга 486 минг сўм пул берамиз, деб ёзишган.

Оҳ, оҳ, қандай мазза, ҳеч нарса қилмасангу, йўқ жойдан 500 минг сўм топсанг.

Осмондан текин пул топишни хоҳлайдиганлар афсуски кўп. Улар пластик карта рақамини ҳамда SMSда келган кодни сайтга киритади, тамом, шу билан картасидаги барча пулдан айрилади.

Бунақа содда бўлманглар, илтимос. Интернетдаги “Ура, сизга ютуқ чиқди, телефон ёки пул олинг” деган гапларга ишонманг. Текин пишлоқ қопқонда бўлади. Пластигингиз маълумотини ҳамма жойда ёзаверманг.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek