Internetdagi firibgarlik tuzoqlaridan ehtiyot bo'ling
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan

Яна ўша гап
➖Мана бунақа хатлар олсангиз, дарров ҳовлиқиб, миллиардер бўлиб кетдим деб ўйламанг. Сизга хориждан ҳеч ким бир тийин ҳам пул юбормайди. Чет элда сиз танимаган бирорта бойвачча қариндошингиз ҳам йўқ, бўлган тақдирда ҳам меросини сизга қолдирмайди, ишонаверинг.
➖Кимдир "катта бизнесменман, хорижда компаниям бор, менга шерик бўл, фойда зўр қолади, ишонишинг учун бошида атиги 100 доллар тиксанг бўлди" деса ҳам ишонманг. Мингта сизга ўхшаган шунақа содда одамни алдаса, 100 минг доллар бўлади.
➖Кимдир Facebook ёки Instagram'дан сизга хорижий хайрия фондида ишлайман, менга ёрдаминг керак, Ўзбекистонга катта пул юбормоқчиман, деса ҳам "савоб бўлади" деб дарров югуриб кетманг. Катта фондлар хайрия юбормоқчи бўлса, нима қилиш кераклигини яхши билишади, сиздан сира ёрдам сўраб ўтирмайди, ўзингизга юқори баҳо бериб юборманг.
✅Хуллас, интернетдаги ҳар қанақа хабарга ҳам ишонаверманг. Сал ўйланг. Бошимиз ва уни ичидаги миямиз ишлатиш учун бизга берилган, шунчаки кўтариб юриш учун эмас.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1133




