Фирибгарлардан огоҳ бўлиш ва хайрия пулларини асраш

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo7 daqiqa0

Ўзгаларнинг ҳақидан қўрқмайдиганлар орамизда етарлича топилади. Aйримлари шу даражада жирканчки, ҳатто ўлим тўшагида ётган инсонлар учун йиғилаётган хайрия пулларини ўмаришдан ҳам уялмайди.

Энг қизиғи, фирибгарлар ўғирлаган пулларини фаҳш, қимор, кайфу сафога сарфлайди.

Aввал ҳам бир айтгандим, раҳматли шоира Бахтинисо Mаҳмудованинг хайрия пулларини ҳам бир ёшгина йигит ўмарганди. Ички ишлар органлари орқали топилганида, у пулларни интернетда тотализаторга, яъни қиморга сарфлаганини айтганди.

Хуллас, ҳурматли юртдошлар, огоҳ бўлинг!

❗️Ҳеч қачон ва ҳеч кимга SMS орқали келган кодларни айта кўрманг. Кодни айтсангиз, пул туширамиз, дейишса ишонманг! Пластик картага пул ўтказиш учун ҳеч қандай кодни айтиш шарт эмас.

Фирибгарларга алданиб қолманг!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek