Деҳқонободда Оқсув-Деҳқонобод сув қувури қурилмоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Тоғли ҳудудда катта сув қувурларини ташиётган махсус техника
Lonking русумли юклагич тоғ ёнбағрида сув қувурларини кўтариб турибди
Тоғ йўлида сув қувурларини олиб кетаётган юк машинаси ва трактор

Замонавий Фарҳодлар

Деҳқонобод тумани аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган «Оқсув-Деҳқонобод» магистрал сув қувурини қуриш жараёнлари жадал кетмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати (@qashqadaryopress) хабар бермоқда.

Лойиҳа қиймати 201 млрд. сўм.

2018 йил инвестиция дастурига асосан 20,0 млрд. сўм ва 2019 йил 30,0 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Қолган 151,0 млрд. сўмлик қисми Республика ва маҳаллий бюджетидан тенг улушда 75,5 млрд. сўмдан ажратиш белгиланган.

Объект ишга туширилиши натижасида Деҳқонобод туманининг 103,8 минг аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланади (75 %).

Халққа оби ҳаёт етказишдек савобли ҳамда машаққатли ишда заҳмат чекаётган барча ишчи-ходимларга раҳмат!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek