Деҳқонободда йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетди

Foto2-may, 2019, 15:431 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги «Чашмаиҳофизон» темирйўл станцияси яқинида 1 майга ўтар кечаси «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Деҳқонобод—Бойсун—Қумқўрғон» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ағдарилган вагонларнинг йўловчилари автобусда ташилган. Ҳодиса ҳақида расмий ахборот берилмаган, жабрланувчилар ҳақида маълумот (ҳозирча) йўқ, - деб хабар бермоқда @daryo_live.

Аввалроқ Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғи яқинидаги темирйўл чўккани, оқибатда поезд локомотивлари йўлга тиқилиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Йўл тинимсиз ёққан ёмғирлар оқибатида юмшаб, ўпирилган эди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek