Совуқ сув учун тўловлардаги муаммолар
Бир қанча муштарийлар менга ҳам кассаларда совуқ сув учун қиммат нархларда тўловларни қабул қилишаётгани ҳақида айтишмоқда.
Истеъмолчилар бу нархлар 10 майдан кучга кириши кераклиги, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг шундай кўрсатмаси борлигини айтишса, кассадаги ходимлар бунақа буйруқ уларга келмагани ва ҳеч қанақа 10 май ҳақида эшитмагани, шу сабабли қиммат нархларда тўлов қилишлари кераклигини таъкидлашаётган экан.
Бу нима, шунчаки кўзбўямачиликми? ОАВда бир-биридан чиройли чиқишлар, амалиётда эса тешик тоғора.
Антимонополия қўмитаси бирор чора кўрадими бунга? Ёки бир марта баёнот бериб қўйилди, қолганига амаллаб 10 майга етволинса бўлдими?
«Қўйей, Нортой, мен сени ёнингни олиб ўтирибман-а...» ©
👉 @xushnudbek 👈
