ОТМларга қабул бошлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди
ОТМларга қабул бошландими?
❗️Жавоб: ЙЎҚ!
Айрим каналларда 1 майдан ОТМларга қабул бошлангани, яъни аввалги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентлар 1 майдан 20 июнгача ҳужжатларини топшириши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда.
Бу нотўғри маълумот. Ҳозирча қабул жараёнлари бошлангани йўқ.
Унда қачон бошланади?
Айнан қачон бошланишини билмадим-у, лекин бунинг учун энг аввало 2 та ҳужжат қабул қилиниши керак:
1) Президент қарори билан 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланиши керак. Яъни қайси ОТМда қайси йўналишлар учун нечта жой ажратилгани аниқ бўлмасдан туриб, қабул жараёнлари бошланмайди;
2) Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қабул жараёнларига ойдинлик киритувчи янги тартиб тасдиқланиши керак.
Масалан, бу йил қабул жараёнларида кўплаб ўзгаришлар ҳақида гапирилмоқда: 3та ОТМни танлаш имконияти, ҳужжатларни давлат хизматлари маркази орқали ёки онлайн топшириш, аввалги йилда «йиқилганлар»нинг 202 минг сўм тўлов тўлаши, 3 йилга ўтадиган балл сертификати берилиши, IELTS каби сертификатларга ҳам максимал балл берилиши - хуллас, жуда ва жуда кўп янгиликлар ҳақида гапирилмоқда. Лекин буларнинг барчаси - ЛОЙИҲА!
Бугунги кунгача қабулга оид ҳукумат қарори қабул қилинмади, шу сабабли ушбу ўзгаришлар расман кучга эга эмас. Қачон тасдиқланишидан хабарим йўқ.
Шу сабабли ҳам «1 майдан ОТМларга қабул бошланди» деган хабарларга ишонманг. Ва Президент ҳамда Ҳукумат қарорлари имзоланишини кутинг. Сабр қилинг.
P.S.: қабулга оид ҳужжатларнинг кам муддат қолганда ёки кечикиб тасдиқланиши азалий одат биз учун. Тарки одат эса амри маҳол. Катта эҳтимол билан, май ойининг ўрталарида имзоланадиган ВМ қарорида «1 майдан ҳужжатлар қабул қилинсин» деб ёзилса ҳам сира ҳайрон қолмайман.
Қабулга оид янгиликлардан хабардор бўлиб бориш учун обуна бўлинг:
👉 @xushnudbek 👈

