Ҳарбий ОТМларга кириш тестлари тартиби тасдиқланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0tahrirlangan
Олий ҳарбий таълим муассасалари учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари жадвали
Олий ҳарбий таълим муассасалари йўналишлари ва уларга мос тест фанлари рўйхати

❗️Ҳарбий ОТМларга топширганлар ҳам бештагача ноҳарбий йўналишларга танлашлари мумкин
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан олий ҳарбий таълим муассасаларининг ҳарбий йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

👉 худди ноҳарбий йўналишлар каби 5 та фандан тест бўлади (3 та мажбурий, 2 та мутахассислик фанлари).

👉 тест синовлари ноҳарбий ОТМларга бўладиган тест синовлари билан бир вақтда ўтказилади;

👉 номзодлар тестни ўзлари танлаган истаган ҳудудларда топшира олади;

👉 рўйхатдан ўтишда тест топшириладиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ноҳарбий олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилади;

👉 аввалги йилларда битирган номзодлардан тестда қатнашиш учун ярим “минималка” (122,5 минг сўм) тўлов ундирилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 8
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek