Россиядан фуқароларни олиб келиш учун махсус поездлар
Россиядан фуқароларни олиб келиш учун 4 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади
Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган фуқароларга ёрдам бериш ва уларни қайтариш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида 4 та махсус рейс йўлга қўйилади.
Мазкур поездлар 2021 йил 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари соат 20:57 да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
«Поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан e-ticket.railway.uz орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин”, - дейилади расмий хабарда.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


