TDYU talabalari uchun 30 million so'mlik ta'lim granti

Matn16-sentabr, 2021, 17:001 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzТошкент давлат юридик университети 30 ёшга тўлди 15.08.1991 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, В.И.Ленин номидаги ТошДУ ҳузуридаги юридик институти неги…

Афсуски хорижда хизмат сафаридалигим учун эртага бўладиган асосий тадбирларда иштирок эта олмасам-да, лекин тўйга тўёна билан деганларидек, Тошкент давлат юридик университети битирувчиси сифатида мен ҳам 30 йиллик юбилейга ўзимнинг кичик ҳиссамни қўшмоқчиман.

@xushnudbek канали номидан ТДЮУ талабалари учун 30 млн сўмлик таълим гранти танлови эълон қиламиз. Танлов якунида, Университет маъмурияти билан маслаҳатлашган ҳолда, тўлов-контракт асосида ўқийдиган, эҳтиёжманд, яхши ўзлаштириш кўрсаткичига эга, ижтимоий фаол 10 нафар талабага 3 млн сўмдан грант ажратамиз. Тўғри, бу сумма ярим йиллик контрактини ҳам қоплашга етмайди, аммо фаол талабаларнинг оиласига бироз бўлса-да ёрдам бўлади, деган умиддаман.

Metsenat.uz лойиҳаси доирасида таълим грантига ҳужжат топшириш шартларини тез орада эълон қиламиз.

P.S.: бошқа битирувчиларни ҳам, қайси олийгоҳда ўқиганидан қатъи назар, агар имкониятлари бўлса, ўзлари ўқиган даргоҳга, яъни таълимга қандайдир ҳомийлик кўмаги кўрсатишга чақириб қоламан. Миқдорнинг қанчалиги, катта-кичиклиги муҳим эмас, тома-тома кўл бўлур дейишгани бежизга эмас. Асосийси бизда ҳам таълимга меценатлик қилиш жамиятнинг ажралмас маданияти даражасига чиқишини, бизда ҳам университетларимизда йирик Endowment фондлари пайдо бўлишини орзу қиламан. Қачондир шу кунларга ҳам албатта келамиз, насиб.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek