Таълимда хусусий сектор ва меценатлик ролини ошириш
Юқоридаги мавзуни давом эттириб:
Бизнинг таълим тизимида нодавлат ҳамда хусусий секторнинг роли жуда ва жуда кам. Ҳаммасини давлатнинг зиммасига юклашга ўрганиб қолганмиз, давлатнинг ўзи ҳам шуни хоҳлаган.
Айниқса, таълимни моддий қўллаб-қувватлашда бу яққол сезилади. Меценатлар (илм ҳомийлари) томонидан давлатдан мустақил равишда эълон қилинадиган турли грантлар ва стипендиялар деярли йўқ.
Камтарона шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, бизда моддий эҳтиёжманд талабалар ҳам етарлича, илмга эҳсон қилиш истагида бўлган саҳоватпеша инсонлар (ташкилотлар) ҳам етарлича.
Аммо минг афсуски, мана шу икки қутбни бирлаштирадиган, икки тоифа инсонларни бир-бири билан учраштириб қўядиган яхлит тизим йўқ. Шу ҳақида кўпроқ бош қотиришимиз керак.
👉 @xushnudbek 👈


