Талабаларга кўмак бериш учун Меценатлар клуби очилди
Xushnudbek.uzOvozli13 daqiqa0tahrirlangan0:00 / 12:14
❗️Канал обуначилари диққатига!
🎓 Талабаларга моддий кўмак беришни истаган саховатпеша инсонлар учун «Меценатлар клуби» (club.metsenat.uz) очилди.
1 йил олдин яхши ниятлар билан MetsenatUz лойиҳасини бошлагандик. 1 йилда лойиҳамизда салкам 2 минг нафар талабага мўлжалланган жами 6 млрд сўмдан ортиқ грант ва стипендиялар эълон қилинди.
Биз шу пайтгача фақат ташкилот ва компаниялар билан ишладик. Жисмоний шахслардан, яъни одамлардан пул йиғмадик, ёрдам сўрамадик. Эндиликда шу йўналишда ҳам янгича форматда ишни бошламоқчимиз.
Агар мабодо сиз ҳам ота-онаси вафот этган, ногиронлиги бор ёки моддий қийинчиликка учраган, шу билан бирга яхши ўқийдиган, интилувчан ва билимли талабаларга моддий ёрдам қилиш ниятида бўлсангиз, унда «Меценатлар клуби»га аъзо бўлинг!
Аъзо бўлиш ва қўшимча маълумот:
➖ club.metsenat.uz ➖
Минимал аъзолик суммаси — 500 минг сўм.
Аудиохабаримни ҳам охиригача эшитиб чиқсангиз, илтимос. Яхшироқ тушунтирганман. Катта раҳмат. Аллоҳ хайрли ниятларингиз ажрини берсин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2





