Meta ва Масс-медиа фонди ўртасида меморандум имзоланади

Foto22-noyabr, 2021, 19:091 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Meta (Facebook) компанияси ва Масс-медиа фонди ўртасида меморандум имзоланади

Бугун Meta (Facebook) компаниясининг Бошқарувчи директори ҳамда Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен билан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов онлайн учрашув ўтказди.

Учрашув натижаларига кўра, Фонд ва Meta компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади, 2022 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унга асосан мамлакатимиздаги ОАВ, давлат идоралари ва мансабдор шахслар, ҳатто давлатимизнинг хориждаги элчилари саҳифаларини верификациялаш, матбуот котиблари, журналистлар ва блогерлар учун ўқув курслари ўтказишга келишиб олинган.

Айтилишича, ҳамкорликда курсларда контент яратиш ва уни бошқариш, ёлғон ахборотларга қарши курашиш, киберхавфсизлик соҳасида рақамли саводхонликни ошириш мавзуларида ҳам махсус тренинглар жорий қилинади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek