ОТМ педагоглари учун 1 йиллик шартнома тизими жорий этилади
Олий таълимдаги педагоглар билан 1 йиллик шартнома тизимига ўтилиши мумкин
2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган ишларнинг “йўл харитаси” тасдиқланди.
Унда ОТМларга педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш ҳақида ҳам гап боради. Жумладан, педагог ходимлар лавозими учун белгиланган беш йиллик муддатни қайта кўриб чиқиш ҳамда бир йиллик меҳнат шартномаларини жорий этиш ҳақида ҳам гап кетган.
Бу нима дегани?
Ҳозир ОТМ педагоглари билан 5 йил муддатга меҳнат шартномаси тузилади ва у кейин қайта танловдан ўтади. Режалаштирилаётган ўзгаришга кўра, педагоглар билан 1 йилга шартнома тузиб, 1 йилдан кейин ректор истаган педагог билан шартномани ёки узайтиради, ёки узайтирмайди.
Аксарият ректорлар ишонч билан, бундай тизим ноқобил педагоглардан қутилишнинг энг мақбул усули, дея таъкидлашади.
Сизнинг бу борада фикрингиз қандай? Ушбу тизим амалиётда қай даражада самара бериши мумкин? Фикрларингизни кутаман 👇
👉 @xushnudbek 👈


