Тошкентлик саховатпешанинг толиби илмларга эътибори
Matn21-yanvar, 2020, 21:351 daqiqa0 koʻrish
Manba:KUNDALIK
Бугунги куннинг ибратли воқеаси
Андижондан Хадичаи Кубро мадрасасида ўқийдиган қизимни кўргани бордим. Кеча дам олиш куни бирга Тошкентни айландик. Бир дўконга кирганимизда талаба қизим ўша ердан ўзига керакли нарсаларни олди. Пулини тўлаш учун дўкончига юзландим. Дўкончи мендан, “Қизингиз мадрасада ўқийдими?”, дея сўради. Ҳа, деб жавоб бердим. Дўкончи: “Бир инсон дўконимизга келиб, “Агар мадрасада ўқийдиган толиби илм қизлар келиб савдо қилса, пул олманг. Ўзим тўлайман”, деб кетганлар”, дея пул олмади.
Гап пулда эмас, тўлагани маблағим етарли эди. Тошкентлик инсоннинг илм аҳлига бўлган меҳри, эътибори дийдамни тўлдирди...


