Тошкентда 5 нафар талаба заҳарланиб вафот этди

Matn1-mart, 2021, 10:121 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Нохуш хабар😢

Бир йўла 5 нафар талаба-йигитлар Тошкентдаги ижара уйида номаълум моддадан захарланиб вафот этишди. Марҳумларнинг 3 нафари Тошкент Ахборот технологиялари университети, бир нафари Сингапур ва яна бир нафари Инха университети талабалари бўлгани айтилмоқда.

Ҳодиса 27 февраль куни соат 20:50ларда Юнусобод тумани, Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда содир бўлган.

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

Ушбу ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Марҳумларнинг охиратлари обод бўлсин. Яқинларига Яратгандан сабр тилаймиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek