Юнусободдаги 5 талаба ис газидан заҳарланиб вафот этган
Юнусободдаги 5 талабанинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган
Бир йўла 5 нафар талаба-йигитларнинг Тошкентдаги ижара уйида номаълум моддадан заҳарланиб вафот этиши ҳодисаси бўйича ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Юнусобод туман прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертизаси хулосалари эълон қилинди. Бу ҳақда Дарё.уз хабар берди.
Унга кўра, бешала йигитнинг бари «ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон-томирлари етишмовчилиги» оқибатида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, марҳумларнинг 3 нафари Тошкент ахборот технологиялари университети, бир нафари Сингапур менежмент ва яна бир нафари Инха университети талабалари эди.
👉 @xushnudbek 👈

