Сувайш каналини тўсиб қўйган кема ҳамон жойида қолмоқда
Сувайш каналига тиқилиб қолган кема ҳамон ўша жойда қолмоқда
23 март куни Сувайш каналида саёзликка ўтириб қолган "Evergreen" компаниясига қарашли контейнер ташувчи кемани йўналишини тўғрилашга уруниш мана 5 кундирки самара бергани йўқ. Дастлаб, кемани йўлдан олиш бўйича ишлар 2-3 кун давом этиши тахмин қилинганди.
“Қутқарув” ишлари билан Нидерландиянинг SMIT компанияси шуғулланмоқда. Кема туриб қолган жойдан 20 минг тонна тупроқ қазиб олинган. Бугун - 28 март куни қўшимча яна иккита шатак кемаси жалб қилиниши айтилган.
Кеманинг канални тўлиқ тўсиб қўйиши натижасида тўпланиб қолган юк ташувчи кемалар сони 300дан ошиб кетган. Сувайш канали орқали кемалар ҳаракати тўхтаб қолиши жаҳон савдосига соатига 400 млн долларга тушмоқда.
Мутахассислар канал йўли очилиши ҳақида аниқ маълумот бера олмаяптилар.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Сувайш каналини тўсиб турган кеманинг эни 59 ва узунлиги 400 метр бўлган (бу тахминан 4та футбол майдонига тенг). 200 минг тоннага яқин юкни таший олади.
👉 @xushnudbek 👈


