Нукусда йўлни тўсиб қўйган аёлларнинг иш ҳақи тўланади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Нукус шаҳрида йўлни тўсиб қўйган аёлларнинг 591 млн сўмлик тўланмаган иш ҳақи бугун тўлиқ берилади

Кеча интернетда Нукус шаҳрида жамоат ишида қатнашган бир гуруҳ хотин-қизлар уларга меҳнат ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун автомобиль қатнов йўлида норозилик намойиши ўтказганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалганди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, ноябрь ойида Нукус шаҳрида 1 184 нафар ишсиз фуқаро қўшимча равишда маҳалла фуқаролари йиғинлари буюртмасига асосан жамоат ишларига жалб этилган ва уларга 817 миллион сўм иш ҳақи ҳисобланган.

Ҳозирги кунга қадар фуқароларга 226 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилди, қолган 591 миллион сўм маблағ Нукус шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилади.

“Ўрганиш якуни билан айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади”, - дейилади вазирлик хабарида.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek