Пахта терими ва мажбурий меҳнат бўйича саволларга жавоблар
Пахта бўйича энг кўп берилаётган саволлар:
Пахтага чиқиш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!
Пахтага ўрнига одам бериш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!
Пахтага пул бериш (ёки ойлигидан ушлаб қолиш) мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!
Пахтага чиқмаслик фақат ўқитувчи ва шифокорларгами, бошқа ташкилотлар чиқишадими?
Йўқ, барчага мажбурий эмас. Қаерда, қайси ташкилотда, қайси лавозимда ишлашидан ёки ишсизлигидан қатъи назар.
Тадбиркорлар пахтага пул беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўзи истаганлар пахта теримининг ташкилий ишлари учун хайрия қилиши мумкин.
Банкдагилар ўрнига одам беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Маҳалладаги ишсизлар пахтага чиқишга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Лекин уйида ғирт бекорчи бўлиб, эртадан кечгача телевизор кўриб ётгандан кўра, ўз ихтиёри билан чиқиб, қўшимча даромад олиш мақсадида пахта теримига чиқиши тавсия этилади. Меҳнатдан биров ўлмаган, қайтанга 2-3 млн атрофида даромад олиши, рўзғорига фойда келтириши мумкин. Албатта бу ҳам фақат ихтиёрий бўлиши керак.
Пахта теримига чиқмоқчи бўлганларга қаерга мурожаат қилиши керак?
Ўз ихтиёри билан пахтага чиқмоқчи бўлганлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлимларига ёки 712000602 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин. Ёки Телеграмдаги @terimuzbot ботига ёхуд terim.uz сайтига мурожаат қилиши мумкин.
Пахтага чиқмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Бундай ҳолатда ходимлар қайта ишга тикланади.
Маҳалла раиси пахтага чиқмаган аёлларнинг нафақасидан пул ушлаб қолиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Айрим ҳолларда маҳалла раиси пахтага чиқмасанг, бутунлай нафақангни қирқиб ташлайман, деб ҳам қўрқитади, мана шу талаб ҳам қонунга хилоф.
Шифокорлар пахтага чиқариляптику!?
Ҳа, шифокор ва ҳамширалар пахтага чиқарилаётган экан, лекин пахта териш учун эмас. Ўз хизмат вазифасидан келиб чиқиб, теримчилар отрядига шифокор ва ҳамширалар хизмат сафари тарзида бириктирилмоқда, улар теримчиларнинг соғлиғини доимий назорат қилиб туришади, зарур бўлганда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишади. Бу мажбурий меҳнат ҳисобланмайди.
1 кг пахта тергани учун қанча ҳақ берилади?
Умумий ҳолатда 1-терим учун 650 сўм берилади. Аҳоли кам бўлган айрим ҳудудларда эса 1-терим 950 сўм қилиб белгиланган.
Батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:
https://t.me/xushnudbek/992
Агар мажбурий меҳнат ҳолатига дуч келинса, қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Агар мажбурий меҳнатга жалб қилинсангиз қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Бош прокуратура - 1007
Касаба уюшмалари - 1092
Меҳнат вазирлиги - 712000600
Ёки @paxta2018_bot ботига ёзишингиз, овозли хабар қолдиришингиз мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
