Наманганда пахта учун мажбурий меҳнат ҳолатлари текширилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan@paxta2018_bot ботига кўплаб хабарлар келиб тушмоқда. Уларнинг аксарияти саволлардан иборат, лекин муаммолар ҳам кам эмас. Муаммо ва мажбурий меҳнатга оид хабарлар жойларда ўрганиб чиқилмоқда.
Масалан, шундай хабарлардан бири асосида Наманган шаҳар прокуратураси томонидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Наманган шаҳар «Чорсу деҳқон универсал бозори» АЖда 2018 йил пахта йиғим терими учун мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ва терим учун мажбурий пул йиғимлари йиғиш ҳолатлари текширилди.
Текширувда, деҳқон бозори ҳудудида савдо қилувчи тадбиркорлар, назоратчилар ва АЖ маъмуриятининг ходимлари билан суҳбатлар ўтказилганда, савдогарлардан пул маблағлари йиғилмагани ва мажбурий меҳнатга жалб қилинмагани, фақатгина бозор маъмурияти томонидан пахта йиғим терими мавсумида ихтиёрий равишда қатнашиши мумкинлиги, уларга тўланадиган иш ҳақи ва бошқа шароитлар ҳақида тушунчалар берилгани аниқланди.
Шунингдек, шаҳар прокуратураси томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга пахта йиғим терими учун мажбурий меҳнатга жалб қилиш ва пул йиғиш мумкин эмаслиги таъкидланиб, шундай ҳолатлар юзага келган тақдирда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилиши лозимлиги тушунтирилди.
Бундан ташқари, «Чорсу деҳқон универсал бозори» АЖ томонидан пахта йиғим терими учун бозор ҳудудида савдо қилувчи савдогарлардан пул маблағлари йиғиш ва уларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида АЖнинг раҳбари, ўринбосари ва назоратчилари расман огоҳлантирилди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

