Сувайш каналида йирик кема қатнови тўхтаб қолди
Контейнер ташувчи кема Сувайш каналидаги қатновни тўлиқ тўхтатиб қўйди
Шу йил 23 март куни "Evergreen" транспорт компаниясига қарашли дунёдаги энг йирик контейнер ташувчи кемалардан бири Сувайш каналида саёзликка ўтириб қолган. Бунинг натижасида Ўрта Eр денгизи ва Қизил денгизни боғловчи каналда кемалар қатнови тўлиқ тўхтаган.
Эни 59 ва узунлиги 400 метр бўлган (бу таҳминан 4та футбол майдонига тенг) кема каналга кўндаланг туриб қолган ва икки томонлама ҳаракатни тўсиб қўйган. Кемани буришга уринишлар давом этмоқда. 8та йирик буксирлар уни силжитишга ҳаракат қилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ҳодисани бартараф этиш учун 2 кун вақт керак бўлади.
Маълумотларга кўра, Сувайш каналидан жанубда, Қизил денгизда кемаларнинг йирик хажмдаги тирбандлиги юзага келган.
Қизиғи, биргина ушбу ҳодиса сабаб жаҳон бозорида нефть нархи кўтарилиб кетган. Чунки, нефть ортилган юзлаб кемалар сув йўли очилишини пойлашмоқда.
👉 @xushnudbek 👈


