Водийга қўшимча авиапарвозлар йўлга қўйилди

Matn5-may, 2022, 11:021 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Сел хавфи сабабли водийдан келадиган поездлар 1 кунга тўхтатилди, шу сабабли Фарғона ва Намангандан қўшимча парвозлар амалга оширилади

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, фақат бугун — 5 май куни “Uzbekistan Airways” АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади. Рейслар жадвали:

HY-085 Тошкент – Фарғона 15:00 / 16:00
HY-086 Фарғона – Тошкент 17:00 / 18:00

HY-095 Тошкент – Наманган 19:00 / 20:00
HY-096 Наманган – Тошкент 21:00 / 22:00

Авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий сайти www.uzairways.com дан сотиб олиш мумкин.

Қўшимча авиарейслар қўйилишига асосий сабаб, Фағона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 2022 йил 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилди. Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 628
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek