Иккита ОТМга янги раҳбар тайинланди
Иккита ОТМга янги раҳбар тайинланди
Ҳукуматнинг 2021 йил 27 мартдаги қарори билан:
Қаҳрамон Мадаминович Ибадуллаев Тошкент шаҳридаги «А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори;
Нозимжон Солиевич Тўйчибоев Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ректори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали 08.10.2020 йилдаги Президент ПҚ-4857-сон қарори, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти эса Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2020 йилдаги 516-сон қарори билан ташкил қилинган.
👉 @xushnudbek 👈

